
31 март куни Туркияда маҳаллий қуйи орган — фуқаролар ўз-ўзини бошқариш ташкилотларига сайловлар ўтказилиши режалаштирилган. Айни пайтда ушбу сайловлар мамлакатнинг шарқий қисмида бошланди, деб хабар бермоқда турк нашрлари.
Мамлакат парламентар бошқарувдан президентликка ўтгандан буён биринчи марта ўтказилаётган муниципал сайловда шаҳар мэри, ҳудудий парламент аъзолари, маҳаллий ҳокимият вакиллари, қишлоқ оқсоқоли ва оқсоқоллар кенгаши аъзолари сайланади.
Мазкур сайловда 12та партия ҳамда мустақил номзодлигини илгари сураётган шахслар иштирок этаяпти. Марказий сайлов комиссияси 82 миллион фуқародан 57 миллиондан ортиғи сиёсий ҳуқуққа эгалигини таъкидлаган.
Сайлов арафасида мамлакатда девальвация бошланди. Ҳукумат миллий валютанинг қадрини ушлаб қолиш учун тижорат банклари томонидан лирадаги офшор кредитлашни вақтинча тўхтатиб қўйишга мажбур бўлди.

Фото: REUTERS /Umit Bektas
Эрдўған Ғарб томонидан сайловларга шу йўсинда таъсир ўтказишга уриниш бўлаётганини билдириб, барчани фоиз ставкаларини туширишга чақирган.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар