Афғонистонда генерал Дўстум кортежига ҳужум уюштирилди

  • 31 март 2019, 17:30
  • 1 373
  • Дунё
  • Афғонистонда генерал Дўстум кортежига ҳужум уюштирилди
    Афғонистон шимолида “Толибон” радикал ҳаракати томонидан биринчи вице-президент, генерал Абдул-Рашид Дустум кортежига ҳужум уюштирилди, деб хабар қилмоқда Sputnik.

    Генерал Дўстум автомобил кортежига Балх –Жаузжан вилоятига бораётганда Балх-Шиберган йўлида ҳужум уюштирилган. Ҳужум оқибатида 1 тан соқчиси қурбон бўлган икки нафари жароҳатланган. Биринчи вице-президент зарар кўрмаган.

    Хабарда айтилишига кўра, Дўстум ушбу ҳужум ҳақида олдиндан билган, лекин сафарини бекор қилмаган. Бўлиб ўтган жангда ҳужумчилар томонидан ҳам бир неча жангари йўқ қилинган ва ҳужумчи гуруҳ бошлиғи қўлга олинган.

    Бир неча кун олдин генерал Дўстум, агар унга имконият берилса 6 ойда Афғонистон шимолини толиблардан тозалашини хабар қилган эди.

    Эслатиб ўтамиз, йил бошидан буён Толибон ҳаракати ўзининг ҳукуматга қарши фаолиятини кескин оширган. Толибон ва ҳукумат қўшинлари орасида кўплаб тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. Бир неча кун олдин Афғонистон Шимолида 170га яқин ҳукумат аскарлари ҳибсга олингани хабар қилинган эди.

    » » Афғонистонда генерал Дўстум кортежига ҳужум уюштирилди