
Португалиялик эшкакчи Катарина Секвейра 2018 йил декабрида 26 ёшида вафот этган. Ёшлигидан астма билан оғриган, навбатдаги хуруж билан касалхонага ётқизилгач, врачлар уни сунъий комага туширишади. Бу ҳақди «Minbar.uz»да маълумот берилди.
Аммо бир неча кун ўтиб унинг бош мияси ишлашдан тўхтагани тасдиқланади.
Секвейра 20 ҳафталик ҳомиладор бўлган. Болани сақлаб қолиш учун врачлар аёлни сунъий нафас аппаратига улашади. Аввалига Катаринани шу аҳволда уч ой сақлаш мумкинлиги тахмин қилинган. Бу вақтда бола 32 ҳафталик бўлиши керак эди. Аммо нафас олиш тизими ёмонлашавергач, шифокорлар болани 28 март куни муддатидан аввал олишади.
Бола мутлақ соғлом туғилган. Оиласи унга Сальвадор деб исм қўйишди.
Болани онаси ўлгандан кейин ҳам унинг қорнида сақлашни спортчининг оила аъзолари исташган. Сальвадорнинг отаси боласини сақлаб қолишни хоҳлаган. Бувиси ҳам бунга рози бўлган.
Бола туғилгач, бир кун ўтиб онаси сунъий аппаратдан узилиб, дафн этилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар