08:50 / 03.04.2019
4 332

Саудия Арабистонига қишки ҳаво қайтди (фото, видео)

Саудия Арабистонига қишки ҳаво қайтди (фото, видео)
Мартнинг охирги куни Саудия Арабистонида об-ҳаво “сюрпризини” туҳфа қилди: мамлакат шимоли-ғарбида ҳаво ҳарорати 9 даражадан пасайиб кетиб, тоғли ҳудудларга қор ёғган. 31 март куни Жабал ал-Лавз тоғида қор ёғишни бошлаб, кечга яқин Иордания билан чегарадаги бутун ҳудуд қор билан қопланган. Метеорологларнинг айтишича, бундай об-ҳаво йилнинг ушбу вақти учун ноодатий ҳисобланади.

1 апрель эрталабдан одамлар кутилмаганда кириб келган қиш манзараларини кўриш учун тоғларга ошиқишган. Буни истовчилар шунчалик кўп бўлганки, автотранспортнинг нормал ҳаракатланиши учун йўлларга йўл патрули, фуқаролик мудофааси ва тез ёрдам экипажлари қўйилган.

Фото: SPA

Фото: SPA
Баъзи маҳаллий одамлар бу ҳудудда қорни биринчи марта кўришаётганини айтишган.

Бундан аввалроқ, февраль ўртасида ҳам Жабал ал-Лавзда қор ёғган. Шунда маҳаллий аҳоли чаналар ва қўлбола чанғиларни ижарага беришни йўлга қўйиб, яқин орада уларда бу ерда қишки курорт вужудга келишини айтиб ҳазиллашишган.


Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистонига қишки ҳаво қайтди (фото, видео)