
Фото: Sputnik
Россияда 2018 йилда энг кўп жиноят Москва шаҳрида содир этилди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига асосланиб Sputnik хабар қилмоқда.
Россия пойтахти Москвада 2018 йилда 140 мингта жиноят қайд этилган. Москва вилояти 80,2 мингта жиноятлар сони билан иккинчи ўриндан жой олган. Энг кўп содир этилган жиноятлар сони бўйича Краснодар ўлкаси (68,1 мингта) учинчи ўринни эгаллаган. Челябинск вилояти (64,8 мингта) ва Бошқирдистон Республикаси эса (57,4 мингта) кейинги ўринлардан жой олган.
Маълум бўлишича, энг кам жиноят Чукоткада содир этилган ва энг хавфсиз ҳудуд деб эътироф этилган. Бу ерда 2018 йилда 748 та ҳуқуқбузарлик ҳолати содир этилган. Иккинчи ўринда Ненец мухтор округи (857 та жиноят). Ингушетия 1,6 мингта ҳуқуқбузарлик кўрсаткичи билан энг хавфсиз минтақалар учлигига киритилди. Кейинги ўринларга Қалмоғистон Республикаси (2,7 минг) ва Магадан вилояти (2,9 минг) сазовор деб топилди.
2018 йилда жами 1,9 миллионта жиноят содир этилгани қайд этилган, бу 2017 йилга қараганда 3,3 фоизга кам.
Жиноятларнинг ярмидан кўпи ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш эканлиги маълум қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар