12:50 / 04.04.2019
3 453

Порошенко Зеленскийнинг чақириғини қабул қилди (видео)

Порошенко Зеленскийнинг чақириғини қабул қилди (видео)
Украина президенти Петро Порошенко сайловлардаги рақиби Владимир Зеленский билан Киевдаги 70 минг кишилик «Олимпийский» стадионида дебат қилишга рози бўлди. Унинг видеомурожаати фейсбукдаги саҳифасида жойлаштирилди.

«Илтимос, президент сайловлари ҳақидаги қонунда дебатлар ўтказиш тартиби ҳақида келтирилган жойни ўқиб олинг. Дебатлар Жамоатчилик телевидениеси базасида ўтказилиб, ўн миллионлаб кишилар учун барча телеканалларда трансляция қилиниши лозим. Мавжуд қоидалар шунақа. Майли, стадионда бўлса стадионда бўлақолсин. Мен сизни кутаман, Владимир Александрович», — деган Порошенко.

Шу билан бирга Украина президенти сайловолди дебатлари «стадиондаги томоша учун» ўтказилмаётганини ва унинг Зеленский билан геосиёсий қарашлари «диаметрал қарама-қарши йўналишда» эканлигини таъкидлаб ўтган.

Стадионда дебат ўтказиш сайловларнинг биринчи турида ғолиб бўлиб иккинчи турга ўтган номзод Владимир Зеленский томонидан таклиф этилганди.
Cтадіон, так стадіон

Правила дебатів прописані в законі про вибори Президента, почитайте будь ласка. Вони можуть відбуватися на базі Суспільного телебачення з трансляцією по всіх телеканалах для десятків мільйонів людей. Такі вже усталені правила. Але стадіон, так стадіон. Я чекаю на Вас, Володимире Олександровичу.

Опубликовано Петро Порошенко Среда, 3 апреля 2019 г.

«Мен дебатларга бораман. Петро Порошенкога мурожаат қилмоқчиман, сиз мени дебатларга чақирмоқдасиз, мен қочиб кетишим, яшириниб олишимни орзу қиляпсиз. Йўқ. Мен – бу 2014 йилдаги сиз эмасман. Мен бу чақириқни қабул қиламан.

Дебатлар Украина халқи олдида ўтади, барча каналлар дебатларни жонли тарзда узатиш, барча журналистлар дебатларда бўлиш ҳуқуқига эга бўлади, номзодлар тиббий эскпертизадан ўтиб, халққа ораларида пиёнисталар, гиёҳвандлар йўқлигини исботлаши лозим. Мамлакатга соғлом президент зарур.

Сизга 24 соат вақт бераман, ўйлаб кўринг», деб айтилган Зеленскийнинг видеомурожаатида.

Украина президентлиги сайловларининг биринчи турида Владимир Зеленский 30 фоиздан ортиқроқ овоз тўплаб, биринчи ўринни қўлга киритди. Амалдаги президент Петро Порошенко 16 фоиз атрофидаги овоз билан эгаллади. Икки номзод энди 21 апрель куни ўтказиладиган иккинчи турда ўзаро кураш олиб боради.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Порошенко Зеленскийнинг чақириғини қабул қилди (видео)