
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг баёнотига муносабат билдирди. Столтенберг АҚШ Конгрессида чиқиш қилиб, нацистлар Германияси фюрери Адольф Гитлер, совет иттифоқи етакчиси Иосиф Сталин ва ИШИДни бир қаторга қўйганди. Бу ҳақда 4 апрель, пайшанба куни РИА Новости хабар берди.
«Қизил армия немис-фашист босқинчиларидан озод қилган Норвегияда (Столтенберг - Норвегия собиқ бош вазири) кеча кўпчилик уятдан бошини хам қилди», - дея ҳисоблайди у.
НАТО бош котиби 3 апрель куни «озодлик душманлари» ҳақида гапирди. «Агар босиб туриш иш бермаса, унда жанг қилиш керак. Гитлерни тинч норозилик намойишлари билан тўхтатиш мумкин эмас эди, Сталинни қуруқ сўз билан ушлаб қолиш имконсиз эди, ИШИДни эса мулоқот билан мағлуб этиб бўлмасди», - дея маълум қилди у.
Столтенбергнинг қўшимча қилишича, альянсга аъзо давлатлар мудофаа учун кўпроқ пул сарфлаши лозим, сабаби «озодликнинг бўлажак душманлари яна зўравонликни танлаши эҳтимоли бор».
Бундан олдин, ОАВ НАТО Горбачёвни қандай «алдагани» ҳақида маълумот берганди.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар