11:45 / 05.04.2019
3 357

Қирғизистонда собиқ президентлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Қирғизистонда собиқ президентлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
Фото: Sputnik
Қирғизистон парламенти депутатлари учинчи ўқишда собиқ президентларни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг қонунчилик мажлисининг матбуот хизматига таяниб Sputnik хабар бермоқда.

«Қонун учинчи ўқишда қабул қилинди, деярли барча депутатлар бир овоздан мақуллади», — дейилади хабарда.

Агентликнинг маълум қилишича, 111 киши «ҚР собиқ президентларининг фаолияти кафолатлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритишни ёқлаб овоз берган. Овоз берган депутатларнинг уч нафари қарши чиққан.

Ҳужжатда собиқ давлат раҳбари президентлик ваколати якунланганидан сўнг ёки лавозимидан четлаштирилганда айрим ҳолатларда жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин деб ёзилган.

Шунингдек, янги қонунга мувофиқ, собиқ президентларга сиёсий лавозимларни эгаллаш тақиқланади.
Ҳужжат имзоланиши учун давлат раҳбарига юборилади. Қонун имзолангандан сўнг қонуний кучга киради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда собиқ президентлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин