22:35 / 05.04.2019
2 619

Словенияда мухлислар клуб раҳбарияти учун футбол майдонида қабрлар кавлашди

Словенияда мухлислар клуб раҳбарияти учун футбол майдонида қабрлар кавлашди
Словениянинг “Кршко” футбол клуби мухлислари уларнинг севимли жамоаси мамлакат чемпионатининг мусобақа жадвалида охирги ўринда бораётгани, клуб футболчилари эса охирги марта қачон маош олганларини эслай олмасликларидан бамайлихотир ухлай олмаяптилар. Мухлислар бу муваффақиятсизликларда клуб раҳбарияти – президент Зоран Омерц ва спорт директори Антони Врдикни айблашмоқда.

Мухлислар шу муносабат билан “қуруқ гапдан амалий ишга” ўтиб, норозилик акцияси уюштиришди. Улар клуб футбол майдонининг марказида қабрлар қавлаб, унинг олдида клуб хўжайинлари фамилиялари бош ҳарфлари – О ва В’ни ўрнатишган.

1922 йилда ташкил этилган “Кршко” чемпионатнинг 24-туридан кейин 16 очко билан мусобақа жадвалининг охирги ўрнини эгалламоқда ва вазиятни тубдан ўзгартириш учун назарий имкониятларга эга. Клубни ундан битта олдиндаги “Рудар” билан 9 очко ажратиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Словенияда мухлислар клуб раҳбарияти учун футбол майдонида қабрлар кавлашди