18:00 / 06.04.2019
3 999

Дунёдаги энг бой одамнинг хотини эри билан ажрашиб 35,6 миллиард эгаси бўлди

Дунёдаги энг бой одамнинг хотини эри билан ажрашиб 35,6 миллиард эгаси бўлди
«Amazon» интернет компанияси асосчиси ва раҳбари, «Blue Origin» аэрофазовий компания эгаси, «The Washington Post» газетаси ва нашриёт уйи хўжайини 55 ёшли Жефф Безос яқинда хотини Маккензи Безос билан расман ажрашди деб ёзади "Ҳордиқ" нашри.

Улар 25 йил бирга яшашган ва уч ўғилни вояга етказишган, бир қизни асраб олишган. Лекин бошқа бой хотинлар каби Маккензи хоним эрига тегишли бойликларнинг ярмига даъво қилмади. Буни Жеффнинг виждонига ҳавола қилди. Натижада 35,6 миллиард долларнинг эгасига айланди. Шу бойлик билан ҳам Маккензи дунёдаги энг бадавлат аёллар рейтингининг тўртинчи поғонасини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Жефф Безоснинг жами бойлиги 139,6 миллиард доллар миқдорида белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг бой одамнинг хотини эри билан ажрашиб 35,6 миллиард эгаси бўлди