23:38 / 06.04.2019
3 376

Польшада катта тезликда келаётган поезд “Тез ёрдам” машинасини уриб юборди (видео)

Польшада катта тезликда келаётган поезд “Тез ёрдам” машинасини уриб юборди (видео)
Польшанинг Пушиково шаҳрида бахтсиз ҳодиса юз берди. Юқори тезликда келаётган поезд йўлдан ўтаётганда темирйўл устига туриб қолган “Тез ёрдам” машинасини уриб юборди.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки шифокор — врач ва фельдшер воқеа жойида вафот этган, ҳайдовчи эса оғир аҳволда шифохонага етказилган. Маҳаллий TVN24 телеканали хабарига кўра, машинада бемор бўлмаган. “Тез ёрдам” Пушиководаги оғир беморни Познан шаҳрига етказиш учун кетаётган бўлган. Прокуратура ҳодиса юзасидан суриштирув бошлагани маълум қилинган.

Ҳодиса акс этган видео YouTube порталида тарқалди.
[media=https://youtu.be/IONxwxBobNI]
Кадрлардан кўриниб турибдики, йўл ёпиқлигига қарамай “Тез ёрдам” ҳайдовчиси ўтишга уринган. Ўта олмаслигини билиб, орқага қайтганида поезд келиб, тўқнашув содир бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Польшада катта тезликда келаётган поезд “Тез ёрдам” машинасини уриб юборди (видео)