08:13 / 08.04.2019
2 816

Ливиядаги ихтилоф томонлари бир-бирига қарши ҳаво операцияларини бошлади

Ливиядаги ихтилоф томонлари бир-бирига қарши ҳаво операцияларини бошлади
Ливиянинг миллий келишув ҳукумати Ливия миллий армиясининг Триполининг эски аэропортидаги ан-Нақиля базасига авиазарбалар берди. Бу ҳақда ҳарбий манба хабар берган деб ёзади Kun.uz нашри.

Манбанинг таъкидлашича, бу Ливия миллий армиясининг Триполи томон бостириб бораётгани билан боғланган.

Ўз навбатида, маршал Халифа Ҳафтар бошчилигидаги миллий армия пойтахт Триполи осмонида жавоб ҳаво операциясини бошлаган. Операциядан мақсад қуролланган гуруҳлар позициялари ва уларнинг Триполидаги техникаси тўпланган ерларга зарба беришдан иборат. Маҳаллий манбаларнинг тасдиқлашича, Ҳафтар томонидан назорат қилинаётган Водий ар-Робий аҳоли пунктига ҳарбий самолётлар келмоқда.

4 апрелда Ҳафтар Триполини террорчилардан озод қилиш учун у ерга ҳужум бошлашга буйруқ берган. Маълумотларга кўра, миллий армия Триполининг жануби-ғарбидаги бир нечта ҳудудларни жангсиз эгаллашга муваффақ бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ливиядаги ихтилоф томонлари бир-бирига қарши ҳаво операцияларини бошлади