
Илгари Украина раҳбари Петр Порошенконинг хотини Марина Порошенкони барча Киевда туғилган деб ўйларди. Аммо бундай бўлиб чиқмади. Марина Порошенко 1962 йили Қозоғистоннинг Семипалатинск шаҳрида дунёга келган экан.
Собиқ советлар даврида Семипалатинск шаҳри ядровий полигон ҳисобланган. Айнан шу ерда илк бор ер остида ядро қуроли портлатилган. Шаҳар ёпиқ ҳудуд ҳисобланган. Ичкарига фақат заводлар ишчилари ва ҳарбийлар кира олган. Онаси Людмила Николаевна Семипалатинскдаги «Арсенал» заводида фаолият юритган. Шунга қарамай, Марина маълумот ва иш стажига Украинада эга бўлди. Киев тиббиёт институтини тамомлагач, узоқ йиллар Киевдаги кардиология шифохонасида врач вазифасида ишлади. 1985 йили ўғил фарзандни дунёга келтиргач, ишдан бўшади. Кейинчалик ҳозирги эрига тегишли «Украина саноат сармоя концерни»да ишлади. Бироқ ўшанда қандай лавозимда ишлагани ҳақида маълумот тарқатилмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар