date
views 7 665

Евроосиё иқтисодий иттифоқи 2015 йилдан ўз ишини бошлайди

Евроосиё иқтисодий иттифоқи 2015 йилдан ўз ишини бошлайди

Россия, Беларусь ва Қозоғистон 2015 йилдан ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичига ўтади, яъни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳақидаги келишув 1 январдан кучга киради. Бу ҳақида “ria.ru”га асосланиб “kun.uz” хабар бермоқда.

Ушбу иттифоқга аъзо давлатлар ўз ҳудудларида маҳсулотлар, хизматлар, сармоя ва ишчи кучининг эркин ҳаракатланиши, иқтисодиётнинг энергетика, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, транспорт каби муҳим соҳаларида мувофиқлаштирилган сиёсатни амалга оширишни кафолатлайдилар. ЕОИИ келишувида 2016 йилда дори-дармон ва тиббиёт маҳсулотларининг умумий бозорини ташкил этиш кўзда тутилган.

Шу тариқа, иқтисодий ривожланишнинг янги кучли марказига айланадиган, 170 млн кишини қамраб олган МДҲ ҳудудидаги энг йирик умумий бозорнинг шаклланиши ўз ниҳоясига етмоқда.

ЕОИИ штаб-квартираси Москвада, молиявий мувофиқлаштириш идораси Олма-отада, суд идораси эса Минскда жойлашади. Иттифоққа 2015 йилда Беларусь раислик қилади.

Шунингдек, 2014 йилнинг октябрь ойида Арманистон ва декабрь ойида эса Қирғизистон ЕОИИга қўшилиши ҳақидаги келишув имзоланган, лекин бу 2 давлат учун 1 йилдан 8 йилгача ўтиш даврини ўташ белгилаб қўйилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Евроосиё иқтисодий иттифоқи 2015 йилдан ўз ишини бошлайди