date
views 3 964

Хитойда 26-қаватдан тушиб кетган 6 ёшли қиз омон қолди (видео)

Хитойда 26-қаватдан тушиб кетган 6 ёшли қиз омон қолди (видео)
Хитойда 6 ёшли қизча 26-қаватдаги хонадон ойнасидан тушиб кетиб, тирик қолди деб хабар қилмоқда Kuun.uz нашри.

Ушбу ҳолат пастдаги кузатув камерасида қайд қилинган. Видеода қизча ойнадан тушиб кетиб, пастдаги автотураргоҳ соябони томини тешиб ўтганини кўриш мумкин. Қизча ерга тушгач, ўрнидан туриб бироз оқсоқлаганча нари кетган.

Қизчани ўлимдан автотураргоҳ соябони қутқариб қолган. Гувоҳлар қизчани маҳаллий шифохонага олиб боришган, у ерда қизчага қўл синиши ташхиси қўйилган.

Аниқланишича, қизча кундузи уйқуда бўлганда бир ўзи қолдириб кетилган. У уйқудан туриб, ота-онасини тополмагач, кўчага чиқмоқчи бўлган ва бехосдан ойнадан тушиб кетган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда 26-қаватдан тушиб кетган 6 ёшли қиз омон қолди (видео)