
Хитойнинг Сичуань провинциясида истиқомат қилувчи кекса одам 54 йил давомида сочини кесмади, дея маълум қилмоқда Даракчи нашри.
77 ёшли Акэ Ичжэннинг таъкидлашича, 50 йилдан ортиқ вақт давомида сочига умуман тиғ теккизмаган. У 23 ёшидан бошлаб сочини ўстира бошлаган. Негаки буни соғлиқ учун фойдали деб ҳисоблаган. Акэнинг айтишича, 70-йилларнинг сўнгида унга сочини олиши учун 3 минг юан таклиф қилишган. Акэ рад этган.
Узун сочлар ноқулайликтуғдирса-да, Акэ бундан шикоят қилмайди. “Бу ҳолат унинг учун нормал ҳолат, – дейди Акэнинг рафиқаси. – У ҳафтада камида икки марта сартарошхонага боради, у ерда сочини ювишади, турмаклашади. Икки-уч киши уч соат бу иш билан овора бўлишади”.
[media=https://youtu.be/w8ih00gLECk] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар