
Қозоғистон Республикаси Президенти Касим Жомарт Токаев мамлакатда муддатдан илгари президентлик сайловларининг ўтказилишини маълум қилди ҳамда Қозоғистон ҳалқига тўғридан-тўғри эфирдаги мурожаатида қуйидагиларни маълум қилди:
“Бугун мамлакатимиз ҳамда ҳар бир фуқаро учун муҳим бўлган хабарни эълон қилмоқчиман. Давлатимиз Конститутциясига мувофиқ Қозоғистон Республикаси Президентининг навбатдан ташқари сайловини 2019 йилнинг 9 июнь санасида ўтказишни маъқуллайман.
Бундай ечимга келишдан олдин Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан маслаҳатлашдим. Парламентнинг қўшпалатаси спикери, Бош вазир билан суҳбатлашдим. Конститутциявий кенгаш келишувига мувофиқ Парламентдаги партиялар етакчилари билан ҳам маслахатлашиб, навбатдан ташқари Президентлик сайловини ўтказишни муҳим қадам, деб билдим.
Мен Касим-Жомарт Токаев келгусида ўтажак президентлик сайловини очиқ ва ойдин, одилона ўтиши учун ҳамма шароитларни яратиб беришга ваъда бераман”, – деган Президент ўз нутқида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар