10:39 / 10.04.2019
2 832

Тожикистонда юк машинаси ағдарилиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Тожикистонда юк машинаси ағдарилиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
Фото: ЎзА
Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги Балжувон туманида «Урал» юк машинаси иштирокида юз берган фожиа оқибатида олти киши ҳалок бўлиб, саккиз киши жароҳат олди, бу ҳақда Туман администрациясининг маълумотига таяниб ЎзА хабар қилади.

Ҳодиса 8 апрель куни Дошманди қишлоғида юз берган. Манбанинг сўзларига қараганда, жароҳатланганлар шифокорлар назоратида касалхонада даволанмоқда.

«Уларнинг аҳволи ниҳоятда оғир. Улар турли даражада жароҳат олган. Кечаги тунда беморлардан бирини операция қилдик», — дейди манба.

Автоҳалокатнинг гувоҳи бўлган аҳолининг айтишича, машина баландликка кўтарилаётган бўлган, ҳайдовчи ҳодисанинг олдини олиш мақсадида йўловчилардан машинадан тушишни ва пиёда боришни сўради. Бир нечта йўловчи тушган, бироқ шунга қарамай автомобиль баландликка кўтарила олмаган ва пастга ағдарилиб кетган.

«Пастга тушганларнинг айримларини машина босиб кетди», — дейди гувоҳлардан бири.

Автоҳалокатда жабрланганлар орасида маҳаллий маъмуриятнинг молия бўлими собиқ бошлиғи Зариф Саъдиев ва унинг ўғли ҳам бор эди. Уларнинг ҳар иккиси оғир жароҳат олгани боис шифохонага ётқизилди.

Аҳоли мана шу фожиадан сўнг, ҳукумат Сарихосоргача йўл қуриш билан шуғуланишга умид қилмоқда. Уларнинг сўзларига қараганда, ҳар йили мазкур йўлда юз берадиган ЙТҲ оқибатида инсонлар ҳалок бўлади.

Сарихосор жамоати – Балжувандаги энг катта қишлоқдир. Маҳаллий йўллардан асосан «Урал» ва «УАЗ» машиналари юради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда юк машинаси ағдарилиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди