2 506
Алишер Усмоновнинг компанияси Россияда товарлар маркировкаси бўйича ягона операторга айланди
Истиқболли технологияларни ривожлантириш маркази (ИТРМ) Россия Федерациясида товарларни маркировкалаш давлат тизимининг расмий оператори мақомини олди. Бош вазир Дмитрий Медведевнинг тегишли фармойиши Россия ҳукумати сайтида эълон қилинди, дея ёзмоқда Kun.uz нашри.
2017 йилда ташкил этилган ИТРМ’нинг 50 фоизи Алишер Усмоновнинг USM Holdings’ига, 25 фоизи - «Ростех» давлат корпорациясига, 25 фоизи - Almaz Capital бошқарувчи ҳамкори Александр Галицкийга тегишли. Бундан аввал ИТРМ турли соҳаларда маркировкалаш бўйича синов лойиҳалари оператори бўлган, 2019 йил 1 июндан бошлаб эса мўйнани маркировкалаш тизими операторига айланиши керак.
2019 йилда Россия ҳукумати атир-упалар, шина ва покришкалар, чойшаблар, фотокамералар ҳамда баъзи турдаги кийимларни мажбурий маркировкалашни жорий этишни режалаштирмоқда. 2024 йилга келиб маркировкалаш товарларнинг барча тоифаларига нисбатан татбиқ этилади.
Маркировкалашдан мақсад - савдо шаффофлигини ошириш ва сохта маҳсулотларга қарши кураш. Ҳар бир товар ишлаб чиқаришдан сотувга борадиган йўлгача кузатиш имконини берувчи махсус рақамли белгилар олиши лозим. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди