00:03 / 11.04.2019
3 310

Дарига Назарбоева президент сайловларида ўз номзодини қўймаслиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Дарига Назарбоева президент сайловларида ўз номзодини қўймаслиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Қозоғистон Парламенти Сенатининг спикери, мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дарига Назарбоева президент сайловларида ўз номзодини қўймаслиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Бу ҳақда Sof.uz нашри хабар қилди.

“Конституция ва қонунларга мувофиқ мамлакатнинг исталган фуқароси ўз номзодини қўйиши мумкин. Сиёсий партиялар илгари суриладиган номзодлар тўғрисида қарор қабул қилади”, - дея маълум қилган Дарига Назарбоева.

Хабарда қайд этилишича, Дарига Назарбоева сайловлар натижаси Қозоғистон халқига боғлиқ бўлиб, ҳаммаси қонун доирасида бўлиши кераклигини қўшимча қилган. Бироқ, Назарбоева партия унга сайловларда ўз номзодини илгари суриш бўйича таклиф билан чиқса, уни қабул қилиши ёки рад этиши масаласига ойдинлик киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВларда Назарбоеванинг ёрдамчиси Сауле Мустафаева Дарига Назарбоева Қозоғистон президенти сайловларига ўз номзодини қўйишни режалаштирмаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев қозоғистонликларга мурожаат қилиб, жорий йилнинг 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтиши тўғрисида қарор қабул қилгани маълум қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дарига Назарбоева президент сайловларида ўз номзодини қўймаслиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди