Тошкентлик Александр Кудряшов Москва шаҳрининг Зеленоград округи Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Зеленоград округи ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Россиянинг Москва шаҳар ИИВ Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари генерал-майор Сергей Плахих янги раҳбарни бошқарманинг шахсий таркибига таништирган.
Александр Кудряшев 1977 йил Тошкентда таваллуд топган. У 1999 йилда Ўзбекистон Ички ишлар академиясида, 2013 йилда эса Россия Ички ишлар академиясида таҳсил олган.
Александр Кудряшов етти йил давомида Москва шаҳрининг Вeшняки ва Новогириеево тумани ИИБ бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритган. 2017 йил феврал ойида Россиянинг Обнинск шаҳар ИИББ бошлиғи этиб тайинланган
Сергея Плахихнинг сўзларига кўра, ички ишлар органларида фаолият юритган Александр Кудряшов меҳнат давомида ўзини билимдон, маъсулиятли ва ижрочи раҳбар сифатида кўрсатган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди