Порошенко ва Зеленскийнинг ўзаро тортишуви видеоси

  • 12 апрель 2019, 12:21
  • 825
  • Дунё
  • Порошенко ва Зеленскийнинг ўзаро тортишуви видеоси
    Украинанинг “1+1” телеканали Украина президенти лавозимига номзодлар бўлган амалдаги президент Пётр Порошенко ва шоумен Владимир Зеленскийнинг жонли эфирдаги тортишуви видеосини эълон қилди.
    Володимир Зеленський відповів Петру Порошенку на запрошення на дебати.

    Запрошую Президента Петра Порошенка на дебати 19 квітня на НСК "Олімпійський". Зараз я не маю можливості фізично приїхати у студію програми "Право на владу", бо мене немає у країні. Про це було добре відомо Президенту Петру Порошенку. Про це у прямому ефірі сказав кандидат у президенти України Володимир Зеленський.

    Опубликовано ПРАВО НА ВЛАДУ Четверг, 11 апреля 2019 г.

    Порошенко телеканал студиясида “Право на власть” (Ҳокимиятга ҳуқуқ) дастурида иштирок этган. У дастур давомида Зеленский билан телефонда гаплашиб, унга 40 дақиқа ичида студияга дебатлар учун келишни таклиф қилган. Зеленский буни қила олмаслигини, чунки Парижга йўлда эканини айтган. Зеленский Порошенко бундан аъло даражада хабардорлигини, чунки Украина хавфсизлик хизмати автомобиллари уни аэропортгача орқасидан кузатиб боришганини айтган.

    Зеленский, шунингдек, Порошенко билан 19 апрелда “Олимпийский” стадионида учрашишга келишиб олганини таъкидлаб ўтган. Ўз навбатида Порошенко бунга эътироз билдириб, дебатларни 14 апрелда ўтказишга тайёрлигини айтган. Шундан кейин икки номзод бир-бирининг гапини бўлиб, баҳслаша бошлаган ва охир-оқибат Зеленский гўшакни қўйиб қўйган.

    12 апрелда Порошенко ва Зеленский Парижда Франция президенти Эмманюэль Макрон билан учрашади.

    » » Порошенко ва Зеленскийнинг ўзаро тортишуви видеоси