14:50 / 12.04.2019
2 918

Роналду қизи билан ўйинқароқлик қилди (видео)

Роналду қизи билан ўйинқароқлик қилди (видео)
2017 йилнинг 8 июнида Криштиану Роналду эгизакларнинг отаси бўлганди, деб хабар бермоқда Darakchi.uz нашри.

Қизалоқ Ева ва ўғил фарзанд Матео Кришнинг овунчоқларидир. Роналдуда ўғил фарзандни тарбиялаш тажрибаси бўлса-да, қиз фарзанд қайсидир маънода кутилмаган ҳолат бўлди, негаки аввалбошда эгизак ўғил кутилганди. Шунга қарамай, Криштиану ижтимоий тармоқларга қизалоғи Ева билан вақтичоқлик қилиб ўйнаётгани акс этган видеороликларни жойлаштирди.

Роналдунинг болалари тарбияси билан футболчининг онаси шуғулланади. Журналистларнинг болаларнинг онаси йўқлиги ҳақидаги куракда турмас саволларига эса Роналду болаларини жонидан ортиқ кўрадиган отаси ва бувиси борлигини айтиб жавоб қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Роналду қизи билан ўйинқароқлик қилди (видео)