Малайзия собиқ бош вазирининг рафиқаси 23 млн долларга тақинчоқ сотиб олган

  • 13 апрель 2019, 22:30
  • 697
  • Дунё
  • Малайзия собиқ бош вазирининг рафиқаси 23 млн долларга тақинчоқ сотиб олган
    Малайзия полицияси мамлакат собиқ бош вазири Нажиб Раззоқнинг рафиқаси Розма Мансур 1MDB давлат инвестиция фондидан ўғирланган маблағларга пушти бриллиантлардан тайёрланган нархи 23 млн долларлик тақинчоқ сотиб олганини аниқлади. Бу ҳақда полиция вакили Халил Азлан маълум қилди.

    "Нажиб Раззоқнинг уйи ва қароргоҳида ўтказилган тинтувда ушбу тақинчоқ чиқмаган бўлса-да, биз унинг Нью-Йоркда сотиб олингани тўғрисида етарлича далилларга эгамиз", - деди полиция вакили.

    Аввалроқ собиқ бош вазир тақинчоқни унинг рафиқасига Абу-Дабининг меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Зайд Ол Ноҳаён совға қилганлигини айтганди.

    Шу ҳафтада Розма Мансурга 1,2 млн долларга яқин маблағни пора сифатида олганлиги бўйича янги айблов эълон қилинганди. Аввалроқ унга нисбатан маблағ ўзлаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича 17та айблов эълон қилинган.

    » » Малайзия собиқ бош вазирининг рафиқаси 23 млн долларга тақинчоқ сотиб олган