09:33 / 14.04.2019
6 928

Қўшиқчи Азиза 55 ёшида илк бор турмушга чиқади (фото)

Қўшиқчи Азиза 55 ёшида илк бор турмушга чиқади (фото)
90 йилларнинг машҳур қўшиқчиси Азиза турмушга чиқиш нияти ҳақида эълон қилди, бу никоҳ унинг учун биринчи расмий никоҳ бўлади, дея хабар беради «Daryo.uz».

Фото: «MK.ru»
Қўшиқчи турмушга чиқаётган инсони бу унинг кўп йиллик дўсти мусиқачи Олег Бескровний эканини маълум қилган. Азиза ва Олег 30 йил аввал танишган. Олег бошиданоқ Азизага турмуш қуриш таклифини қилган, бироқ шунча йиллар давомида улар яхши дўст бўлиб қолган. Аммо шунча йил ўтиб, тақдир уларни бирлаштирди.

Кўрсатувлардан бирида Азизанинг маълум қилишича, турмуш қуриш таклифи унга Янги йил кечаси Ялтага бўлган сафар давомида қилинган.

«У мени шунча йиллар давомида севиб келганини билардим. Ва мен «ҳа» дедим, — дейди Азиза.
Азиза фарзанд кўра олмаслиги сабабли, улар оила қуриб, бола асраб олишни режалаштирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қўшиқчи Азиза 55 ёшида илк бор турмушга чиқади (фото)