12:04 / 15.04.2019
5 213

Марказий Осиёдаги қайси давлатларда коррупция даражаси энг юқори?

Марказий Осиёдаги қайси давлатларда коррупция даражаси энг юқори?
Собиқ СССРнинг барча республикалари, гарчи кураш олиб борилаётгани ҳақида маълум қилса-да, коррупциядан жабр кўрмоқда. Бу ҳақда The Risk Advisory Group ташкилоти ўзининг «Коррупцион чақириқлар - 2019» ҳисоботида таъкидлайди.

Ҳисобот учта асосий қисмдан иборат: «Коррупцион чақириқлар даражаси», «Коррупция таҳдиди» ва «Коррупция ҳақида ахборотнинг етишмаслиги».

Қуйида Марказий Осиё бўйича шарҳ келтирилади:
* ёрқин ранг билан коррупция даражаси энг кам бўлган давлатлар белгиланган
* тўқ сариқ билан коррупция даражаси ўртача бўлган давлатлар белгиланган
* қизил билан коррупция даражаси юқори бўлган давлатлар белгиланган.


Қозоғистон
«Коррупцион чақириқлар даражаси» 28 балл
«Коррупция таҳдиди» 10 балл
«Коррупция ҳақида маълумот йўқлиги» 12 балл
Жами: 50 балл

Қирғизистон
«Коррупцион чақириқлар даражаси» 29 балл
«Коррупция таҳдиди» 10 балл
«Коррупция ҳақида маълумот йўқлиги» 13 балл
Жами: 52 балл

Тожикистон
«Коррупцион чақириқлар даражаси» 39 балл
«Коррупция таҳдиди» 13 балл
«Коррупция ҳақида маълумот йўқлиги» 20 балл
Жами: 72 балл

Туркманистон
«Коррупцион чақириқлар даражаси» 51 балл
«Коррупция таҳдиди» 14 балл
«Коррупция ҳақида маълумот йўқлиги» 31 балл
Жами: 96 балл

Туркманистон сармоядорлар коррупция бўйича катта муаммоларига дуч келадиган давлатдир. Туркманистондан кейинги ўринларда Ливия ва Сомали жойлашган. Шунингдек, ушбу мамлакатларда ишончли маълумотларни олиш қийин экани билдирилади.

* рейтинг жадвали
Юқоридаги учта жадвалда коррупция даражаси юқори бўлган мамлакатлар жойлашган
Пастки жадвалларда коррупция даражаси паст давлатлар қайд этилган


Ўзбекистон
«Коррупцион чақириқлар даражаси» 38 балл
«Коррупция таҳдиди» 12 балл
«Коррупция ҳақида маълумот йўқлиги» 20 балл
Жами: 70 балл

Шу тариқа, Марказий Осиёда коррупция даражаси энг юқори бўлган давлат Туркманистон саналади (96 балл). Ундан кейин Тожикистон (72 балл) ва Ўзбекистон (70 балл) жой олди. Охирги ўринларда - Қирғизистон (52 балл) ҳамда Қозоғистон (50 балл).

Ҳисоботда айтилишича, Россия, Шарқий Европа ва Евросиё минтақасида коррупция уч йўналишда авж олган: қурилиш, банк ҳамда молия, нефть-газ соҳасида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Марказий Осиёдаги қайси давлатларда коррупция даражаси энг юқори?