Фото: «Kp.kg»
Россия президенти Владимир Путин рус эстрадасининг тирик афсонаси Алла Пугачёвани етмиш ёши билан табриклади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизматига таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.
Давлат раҳбари ўз табригида Пугачёва санъатда юксак марраларни забт этганини эътироф этар экан, бу билан рус эстрадаси ривожига улкан ҳисса қўшгани баробарида ҳамкасблари ижодига ҳам таъсир кўрсатганини алоҳида таъкидлаб ўтди. «Сиз садоқат ва профессионализмда намуна, қўшиқчиликнинг асосий мезонига айлангансиз», дейилади табрикда.
Алла Пугачёва репертуарида беш юздан кўпроқ қўшиқлар бор. Унинг юздан зиёд мусиқий альбомлари 250 миллион нусхада тарқалган. Афсонанинг қўшиқлари Россия ва собиқ иттифоқ ҳудудидан ташқари Германия, Финляндия, Швеция, Япония каби дунёнинг кўп давлатларида ҳам севиб тингланади.
Ижодда ўта омадли Алла хонимнинг шахсий ҳаёти кўпларга маълум. У уч бор турмушга чиққан, қизи Кристина Орбакайте ҳам қўшиқчи. Уни онаси билан тенглаштириб бўлмайди, бироқ шу ҳолида ҳам анча машҳур.
Афсона бир неча йил аввал ўзидан 27 ёш (!) кичик машҳур санъаткор Максим Галькинга турмушга чиққан. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди