17:30 / 15.04.2019
3 342

Непалдаги авиаҳалокат видеотасвирга тушиб қолди (видео)

Непалдаги авиаҳалокат видеотасвирга тушиб қолди (видео)
Фото: The Kathmandu Post
14 апрель куни Непалнинг Лукла шаҳридаги Тенцинг ва Ҳиллари аэропортида авиаҳалокат содир бўлди, деб хабар берди «Daryo.uz».
Воқеа гувоҳи самолётнинг ҳалокатга учраган вақтини тасвирга олган.

Унда Summit Air авиакомпаниясига қарашли L-410UVP-E20 Turbolet самолёти парвозни амалга ошираётган вақтда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган. Самолёт тураргоҳдаги икки вертолётга бориб урилган.

Хабарда айтилишича, ҳодиса оқибатида икки киши — иккинчи учувчи ва самолёт йўлида учраган полициячи ҳалок бўлган. Жиддий жароҳатлар олган яна бир тартибни сақловчи соқчи шифохонада вафот этган.

Ҳалокатга учраган самолёт командири ва урилган вертолёт учувчиси касалхонага ётқизилган.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Непалдаги авиаҳалокат видеотасвирга тушиб қолди (видео)