09:30 / 16.04.2019
2 691

Париждаги Муқаддас она ибодатхонасидаги ёнғин ўчирилди (фото)

Париждаги Муқаддас она ибодатхонасидаги ёнғин ўчирилди (фото)
Париждаги Нотр-Дам-де-Пари – Муқаддас она ибодатхонасидаги ёнғин ўчирилди. Бу ҳақда ўт ўчирувчилар вакили, подполковник Габриэль Плюс маълум қилди.
Плюснинг таъкидлашича, ўт ўчирувчилар яна ёнғин чиқмаслиги учун қолиб кетган ёнғин ўчоқлари ва иссиқ конструкцияларни совитишни давом эттирмоқдалар.

Ёнғин чиқишига ибодатхонадаги реставрация ишлари сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бино атрофида 100 метрлик ҳавозалар ўрнатилган бўлган. Реставрация ишлари бош архитектори Филипп Вильневнинг айтишича, ёнғин вақтида бинода ишчилар бўлмаган.

Фото: AFP 2019 / Geoffroy Van Der Hasselt
Ибодатхонадаги ёнғин 15 апрель соат 18:30да бошланган. Олов бино томининг учдан 2 қисмини, шпили ва соатини йўқ қилган. Мутахассисларнинг баҳолашича, бинонинг реставрацияси 5 йилдан бир неча ўнлаб йилларгача чўзилиши мумкин.

Франция президенти Эмманюэль Макрон BFM телеканалида жонли эфирда францияликларга ибодатхона тикланишига ваъда берган.

“Биз черковни тиклаймиз. Барчамиз биргаликда. Эртанги кундан черковни тиклаш учун ҳам Францияда, ҳам хорижда маблағлар йиғила бошланади”, деб айтган Макрон.

Фото: EPA-EFE/PHILIPPE WOJAZER / POOL
Франция президентининг таъкидлашича, тиклаш ишларига “энг яхши истеъдодлар” жалб қилинади. У бўлиб ўтган воқеаларни “даҳшатли фожиа” деб атаган ва ўт ўчирувчиларга миннатдорлик билдирган.

“Нотр-Дам бизнинг тарих, адабиёт, тасаввуримиздир. Биз энг муҳим воқеалар – эпидемиялар, урушлар, озодлигимизни бошдан кечирган жой. У ҳаётимизнинг марказидир”, деб қўшимча қилган Макрон.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Париждаги Муқаддас она ибодатхонасидаги ёнғин ўчирилди (фото)