Зеленскийнинг уйи яқинида пулемёт ўрнатилган машина ушланди (видео)

  • 16 апрель 2019, 12:02
  • 1 051
  • Дунё
  • Зеленскийнинг уйи яқинида пулемёт ўрнатилган машина ушланди (видео)
    Украина президенти лавозимига номзод Владимир Зеленскийнинг уйи яқинида полиция ходимлари томонидан “Тойота-Прадо” автомобилида пистирмада ўтирган уч номаълум шахс ушланди. Бу ҳақда олий рада депутати Антон Герашченко фейсбукда маълум қилган.

    Опубликовано Антоном Геращенко Понедельник, 15 апреля 2019 г.

    Ушланганлар йўлтанламаснинг орқа қисмини ўт очиш учун мослаштиришган – улар ўриндиқларни олиб ташлаб, улар ёнидан топилган йирик калибрли пулемёт учун таянч вазифасини ўтаган мосламани ўрнатишган.

    Таъкидланишича, гумонланувчилар ўз “ўлжасини” “Перлина Італії” коттеж посёлкасига олиб борувчи йўл ёнида ўрмонда кутиб ўтиришган. Зеленскийнинг уйи айнан шу посёлкада жойлашган.

    “Қуролланган гуруҳ” ушлангани ҳақида Украина бош прокурори Юрий Луценко ҳам хабар қилган. Бироқ унинг версиясига кўра, ушланганлар львовлик жиноий авторитетга суиқасд қилмоқчи бўлишган.

    » » Зеленскийнинг уйи яқинида пулемёт ўрнатилган машина ушланди (видео)