date
views 3 246

“Энг шимолий африкалик” Ёқутистондаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди (видео)

“Энг шимолий африкалик” Ёқутистондаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди (видео)
“Энг шимолий африкалик” Ёқутистондаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди, дея маълум қилди Darakchi.uz нашри.
Марк Бабатунде Россиянинг энг совуқ ўлкасига тўрт йил аввал келган эди. Уни бу ерга севги олиб келган экан.

Бабатунде Покровск қишлоғида рафиқаси ва болалари билан умргузаронлик қилади. У россиялик қизни севиб қолгани учун совуқ ўлкага келган.
Марк қишлоқ мактабида ўқитувчи бўлиб ишлайди — болаларга инглиз ва хитой тилидан дарс беради, ўзи эса рус ва ёқут тилини ўрганади.

Бабатунденинг айтишича, маҳаллий совуққа ҳам кўникиб қолган — пийма этиклар бунда қўл келади. Миллий таомлардан эса нигерияликка фақат балиқли таомлар ёқар экан.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Энг шимолий африкалик” Ёқутистондаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди (видео)