
Тожикистоннинг Чорхук қишлоғида республиканинг давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари баҳорги ҳарбий хизматга чақириқ вақтида Россияда ишлаб юрган чақирилувчиларнинг ота-оналарини ушлашди.
Мутасадди идоралар бу ота-оналардан фарзандларини Тожикистонга тезда қайтаришни талаб қилишган. Бу ҳақда “Ахбор” нашри хабар берди. Таъкидланишича, чақирув ёшидаги йигитларнинг яшаш жойлари бўйича рейдлар аввал ҳам ўтказилган, бироқ иш уларнинг ота-оналари ушланишигача ҳали бормаганди.
12 апрелда Тожикистон ислом маркази уламолари ҳарбий хизматдан бўйин товлаш оғир гуноҳ эканлиги ҳақида баёнот билан чиқишган. Уламолар ҳарбий хизматдан бўйин товлашда фарзандларига ёрдам берувчи ота-оналар ҳам гуноҳга ботишларидан огоҳлантиришган.
Тожикистон қуролли кучларига баҳорги чақирув 1 апрелдан 31 майгача давом этади. Бу вақтда армияга 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган 15 минг йигит чақирилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар