
Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида яшовчи Шэй Кенни масжидлардаги терактдан кейин Исломни қабул қилди ва ҳаёти буткул ўзгарди, дея хабар бермоқда Azon.uz нашри.
Энди унинг исми – Мусо. Бир ой муқаддам у уйсиз гиёҳванд эди.
“Мен Ислом – бу давлатнинг номи деб ўйлаган ва уни харитадан топа олмаган эдим, – дейди Мусо. – Ҳозир буни айтаётиб ўшанда қанчалар аҳмоқ бўлганимни ҳис қиляпман”.
Теракт қурбонларидан бирининг жанозасига келиши унинг ҳаётида бурилиш ясади: юрагида “нимадир уйғонди” ва мусулмон бўлишга қарор қилди.
“Мен ҳаётимда ҳеч қачон шунчалик меҳр-муҳаббат ва ҳузурни кўрмаганман”, – дейди у.
Энди Мусо аксар вақтини “Ан-Нур” масжидида ўтказяпти, аввалгидек кўчада эмас, бошпанасизлар учун мўлжалланган марказда яшаяпти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг