Хитойлик эркакнинг орқасидаги 15 кг ўсимтани олиб ташлашга бир кундан кўпроқ вақт талаб этилди

  • 19 апрель 2019, 06:55
  • 1 008
  • Дунё
  • Хитойлик эркакнинг орқасидаги 15 кг ўсимтани олиб ташлашга бир кундан кўпроқ вақт талаб этилди
    Хитойда 68 ёшли эркакнинг орқасида ўсиб чиққан 15 кглик ўсимта олиб ташланди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

    Тан фамилияли эркак 30 йил орқасида ўсимта билан яшаган. Бу орада ўсимта узунасига 85 см, энига 65 смгача ўсиб кетган. Шифокорлар ўсимта эркакнинг ўпкаси, умуртқаси ва асосий артерияларига қисман шикаст етказгани сабабли эркакни операция қилишдан бош тортиб келишган.

    Бироқ эркак уйқу артериясини шикастлаб олгандан кейин операцияни ўтказишга қарор қилинган. Хавф мавжудлигига қарамасдан, Ян Цзюнь исмли шифокор жарроҳлик операциясини ўтказишга жазм қилган.

    Ўсимтани олиб ташлаш бўйича операция 33 соат давом этган. Эркак операция давомида кўп қон йўқотган, бироқ омон қолган. У 4 кун жонлантириш бўлимида қолишига тўғри келган, 6-кунга эса ўзгалар ёрдамисиз ҳаракатлана бошлаган.

    Фикрлар

    » » Хитойлик эркакнинг орқасидаги 15 кг ўсимтани олиб ташлашга бир кундан кўпроқ вақт талаб этилди