19:50 / 19.04.2019
2 503

Ал-Жазира телеканали: “Самарқандни ҳар сафар янгидан кашф қиласиз”

Ал-Жазира телеканали: “Самарқандни ҳар сафар янгидан кашф қиласиз”
2019 йилнинг 16 апрель кунидан бошлаб, Қатар давлатининг Ал-Жазира телеканалида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини намойиш қилувчи, тарихий шаҳарларга, қадимий урф-одатларга бағишланган туркум кўрсатувлар намойиш этила бошланди деб ёзади Даракчи нашри.

“Бу галги кўрсатув “Ибн Баттутани ҳайратга солган Самарқанднинг тарихий обидалари сизни олис ўтмишга саёҳатга чорлайди”, - дейди видеолавҳа муаллифи Мустафа Озарид.

Темурийлар, хусусан, Улугбек, Бибихоним ва Регистон мажмуаси ҳақида ҳикоя қилувчи бу видео 44 000 га яқин ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўрилган ва ўн мингга яқин лайк йиққан.
Видеороликда Самарқанднинг 2500 йиллик тарихга эга Марказий Осиёдаги энг қадимги шаҳар эканлиги ва унинг қадимий ва гўзал обидалари Ўзбекистоннинг буюк тарихидан гувоҳлик бериши алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Шунингдек, лавҳада Шоҳи Зинда мажмуасида пайғамбаримиз с.а.в.нинг амакиваччалари Қусам ибн Аббос, унинг VIII асрларда Самарқандни фатҳ қилиш учун келгани ва бу ерда дини исломни тарғиб қилиш билан машғул бўлгани ҳақида ҳам атрофлича маълумотлар берилган. Унинг қабри ёнига эса кейинчалик шоҳ ва ҳоким оила аъзолари ҳам дафн этилган.

Бу каби видеороликлар Ўзбекистоннинг чет давлатлари билан яқин дўстона алоқаларидан далолат бўлиб, бутун дунёдан хорижий меҳмонларни юртимизга чорлайди.
Муаллиф айтганидек, “Узоқ ўтмишга эга дунёнинг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Самарқандга ҳар сафар келганингизда уни янгидан кашф қиласиз!”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ал-Жазира телеканали: “Самарқандни ҳар сафар янгидан кашф қиласиз”