
Бухоро вилояти ҳокими бошчилигидаги делегациянинг Францияга ташрифи доирасида Рюэй Мальмезон шаҳрида Абу Али Ибн Сино ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Вилоят туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
16-18 апрель кунлари Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Францияда бўлди.
Ташриф дастури доирасида икки томонлама бизнес-форум ўтказилди, «IFP Energies nouvelles» раҳбарияти билан музокаралар олиб борилди ҳамда "Дўстлик" (Parc de l'Amitié ) хиёбонида Абу Али ибн Сино ҳайкалининг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди.

Фото: ЎзА
Шунингдек, Бухоро ва Рюэй Мальмезон шаҳарлари ўртасидаги биродарлик алоқаларининг 20 йиллигига бағишлаб табиий ипак коллекцияси намойиши, "Бухоро" фотокўргазмаси, концерт дастури ҳамда миллий ошхона тақдимоти ташкиллаштирилди.
Бундан ташқари, Париж шаҳрида Bukhara Brilliant Silk савдо ваколатхонасининг тантанали очилиш маросими ўтказилиб, узоқ кутилган Ҳамкорлик меморандумини имзоланди.
Манба: Kun.uz
Франция ТашрифиБухоро ҲайкалАбу Али Ибн СиноТуризм РивожиБизнес ФорумБиродарлик Алоқалари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар