Олмаота-Тошкент йўналишида автобус ағдарилди

  • 20 апрель 2019, 12:13
  • 1 682
  • Дунё
  • Олмаота-Тошкент йўналишида автобус ағдарилди
    20 апрель куни тонгда Қозоғистон жанубидаги Жамбил области ҳудудида йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Қозоғистон ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ оқибатида 11 киши ҳалок бўлган.

    «ЙТҲ оқибатида воқеа жойида 8 киши ҳалок бўлган, 32 киши шифохонага олиб борилган. Олинган жароҳатлар туфайли шифохонада яна 3 киши жон берган», дея маълумот берган ИИВ матбуот котиби Ораз Нурдилда.

    Унинг аниқлик киритишича, ЙТҲ шанба куни соат 5:00 атрофида Олмаота-Тошкент автойўлининг 181-километрида содир бўлган.

    Унинг айтишича, Toyota Camry автомобили йўл четида тўхтаб турган юк машинасига урилган, бу вақтда ортда келаётган йўловчи автобуси ҳайдовчиси навбатдаги тўқнашувдан қочиш учун рулни кескин бурган ва автобус ағдарилиб кетган.

    Воқеа жойига област раҳбарияти, прокурор, област полиция департаменти бошлиғи ва бошқа раҳбарлар етиб боришган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Олмаота-Тошкент йўналишида автобус ағдарилди