
Суданнинг собиқ президенти Умар ал-Баширнинг уйидан 6 миллион доллардан ошиқ маблағ топилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатди.
Бундан ташқари, унинг уйидан 351 минг доллар ва 5 миллиард судан фунти (105 миллион доллар) ҳам топилган.
Айни вақтда ҳокимиятдан ағдарилган президентга қарши жиноий иш очилган. Айрим маълумотларга кўра, Умар ал-Башир пул ювиш ва катта миқдордаги маблағларни ноқонуний равишда ўзлаштиришда айбланмоқда.
Кейинги 4 ой мобайнида Суданда ҳукуматга қарши намойишлар давом этди ва 11 апрель куни Умар ал-Башир ҳукуматдан ағдарилди ва собиқ президент қамоққа ташланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар