
Фото: «РИА Новости»
Хитой, бошқа кўплаб мамлакатлар қатори, Ойга ўз одамини қўндириш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди «Daryo.uz».
Бу ҳақда Хитой миллий космик бошқармасининг Ой ва космик тадқиқотлар маркази бошлиғи ўринбосари Юй Гобин маълум қилган.
«Дунёнинг барча мамлакатлари, шу жумладан, Хитой ҳам Ойга одам қўндиришни ўйламоқда. Чунки АҚШнинг 1972 йилдаги ‘Апполон-17’ миссиясидан сўнг бошқа ҳеч ким Ойда ўз изини қолдирмаган», — деб таъкидлаган Гобин.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирги вақтда барча мамлакатларда Ойни тадқиқ этиш бўйича қизиқиш уйғонган, бу борада жуда кўп фикрлар ва дастурлар бор.
Юй Гобин Хитой ҳам бундай имкониятни кўриб чиқаётганини, бироқ бу қисқа вақтда амалга ошмаслигини айтган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар