Украинада президентлик сайловларининг иккинчи тури бошланди

Украинада президентлик сайловларининг иккинчи тури бошланди
Украинада маҳаллий вақт билан соат 8:00да (Тошкент вақти билан соат 10:00) президентлик сайловларининг иккинчи тури бошланди.
Давлат раҳбари лавозими учун амалдаги президент Петро Порошенко ва шоумен Владимир Зеленский ўзаро кураш олиб бормоқда.

Сайловда кўп овоз олган номзод президентга айланади. Янги президент 3 июнгача лавозимга киришади.
Сайлов участкалари соат 20:00га қадар (Тошкент вақти билан соат 22:00) очиқ бўлади.

Биринчи турда Зеленский 30,24 фоиз овоз олиб биринчи бўлган, Порошенко 15,95 фоиз овоз билан иккинчи турга ўтганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

Украинада президентлик сайловларининг иккинчи тури бошланди – Zamin.uz, 21.04.2019