18:10 / 21.04.2019
3 527

«Қариётган сайёра». Жаҳонда кексалар сони болалар сонидан ошди

«Қариётган сайёра». Жаҳонда кексалар сони болалар сонидан ошди
Фото: «РИА Новости»
Инсоният тарихида илк маротаба кекса инсонлар сони беш ёшгача болалар сонидан ошиб кетди. Ва бу тафовут ошиб боряпти: 2050 йилга бориб беш ёшгача бўлган ҳар бир болага иккитадан кўпрок кекса инсон тўғри келади. БМТнинг ушбу маълумотларини «BBC» ўз сайтида тақдим этди.

БМТ маълумотларига кўра, 2018 йилнинг охирига келиб, сайёрамизда ёши 65 дан ошган инсонлар сони 705 миллион нафарни, беш ёшгача болалар сони 680 миллион нафарни ташкил этган.

Демографларнинг таъкидлашларича, энг кўп кексалар ривожланган мамлакатларда яшайди. Яна бир қонуният — энг кам туғилиш ҳам шу мамлакатларда.

— Болалар сонининг жуда озлиги ва аксинча, 65 ёшдан ошганларнинг жуда кўплиги жаҳон ҳамжамиятини мувозанатда сақлаб туришни ўта мураккаблаштиради, — деди Вашингтон университети қошидаги Соғлиқни сақлаш ҳолатини баҳолаш институти директори, ушбу доклад муаллифи Кристофер Маррей.

Олимнинг айтишича, ушбу ҳолат нафақат иқтисодиёт, балки мамлакатларнинг келажагини ҳам савол остига қўяди. Агарда бу тенденция сақланиб қолса жуда кўп сонли кексаларни боқишга оз сонли янги авлоднинг қурби етмай қолиши мумкин.

Сўнгги ярим асрда ўртача умр кўриш кўрсаткичи сезиларли равишда (52 ёшдан 72 ёшгача) ўсди. Яъни пенсия ва соғлиқни сақлаш тизимга юкланиш пропорционал ўсиш билан бирга, аҳолининг талабини қондириш учун мамлакатларга тобора кўпроқ янги ресурслар керак бўлмоқда.

БМТ тадқиқотига кўра, энг кўп кексалар Японияда яшайди — аҳолисининг 27 фоизи. Иккинчи ўринда Италия — аҳолисининг 23 фоизи кексалар. Учинчи ўринда Европа иттифоқи — 19,7 фоиз. Кейинги ўринларда АҚШ (15,4 фоиз),Россия (14,1 фоиз), Хитой, Бразилия, Туркия, Ҳиндистон, Эрон.

Маърузага Жаҳон банки маълумотлари ҳам илова қилинган: унга кўра, 1960 йилда туғилиш кўрсаткичи ҳар бир аёл учун қарийб беш болани ташкил этган, айни пайтда эса бу кўрсаткич 2,4 нафарга тушиб кетган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Қариётган сайёра». Жаҳонда кексалар сони болалар сонидан ошди