20:44 / 21.04.2019
2 977

Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Африкага жўнатилиши ростми?

Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Африкага жўнатилиши ростми?
Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл илк фарзандлари туғилгач, Африкага кўчиб ўтишлари мумкин. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

Букингем саройи уларни 2-3 йилга хорижга жўнатиши мумкин. Улар у ерда хайрия ишлари ва Британияни “илгари суриш” билан шуғулланишади. Таъкидланишича, муҳокама бошланғич босқичида турибди.

Саройда Гаррининг акаси шаҳзода Уильям қирол бўлиш учун тайёргарлик кўраётгани сабабли унга махсус роль топишга ҳаракат қилишмоқда. Бундан ташқари, жуфтликнинг олисроққа кетиши уларни қироллик оиласидаги можаролардан халос қилиши мумкин: гап шундаки, Гарри ва Марклнинг Уильям ва унинг рафиқаси Кейт Миддлтон билан муносабатлари ёмонлашгани ҳақида гаплар урчиган.

Таъкидланишича, Гарри ва унинг рафиқаси қаерда яшашлари бўйича қарор 2020 йилдан олдин қабул қилинмайди. Улар кўчиб ўтадиган давлатлар орасида Лесото, Ботсвана, Малави ва ЖАР бор. Букингем саройи жуфтликнинг хорижда яшаши ва хавфсизлигини молиялаштиришни ҳукумат билан муҳокама қилиб олади.

Айни вақтда Меган Маркл ҳомиладор бўлиб, яқин орада кўзи ёриши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Африкага жўнатилиши ростми?