Украина президентлиги учун номзод Владимир Зеленский сайловнинг илк натижалари эълон қилинганидан кейинги мурожаатида постсовет давлатларига юзланди ва бу ҳудудларда яшовчиларни «барчаси мумкинлиги»га ишонишга чақирди.
«Собиқ СССРнинг барча давлатлари. Бизга қаранг — ҳамма нарса бўлиши мумкин», деган у.
Зеленский шунингдек, кимга овоз беришидан қатъи назар сайловда иштирок этиб, эркин танловини амалга оширган барча украиналикларга миннатдорчилик билдирди ва ўзига билдирилган ишончни оқлашга ваъда берди.
Владимир Зеленский Украина президентлиги учун сайловларнинг иккинчи турида 73 фоиздан ортиқ овоз олиб, рақиби - амалдаги президент Петро Порошенкодан устун келди. Порошенко сайловдаги мағлубиятини тан олди, у президентликдан кетса-да, сиёсатдан кетмаслигини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?