11:08 / 22.04.2019
3 299

Чеченлар Грузия махсус кучларини Панкисс дарасидан чиқариб юборди

Чеченлар Грузия махсус кучларини Панкисс дарасидан чиқариб юборди
Грузия ИИВга қарашли махсус кучлар бўлинмаси Панкисс дарасидан чиқиб кетди. Кеча, 21 апрелда бу ерда махсус кучлар бўлинмаси ва маҳаллий аҳоли ўртасида тўқнашув бўлиб ўтган эди.

Асосан чечен миллатига мансуб бўлган маҳаллий аҳоли Панкисс дарасидаги Алазани тоғ дарёсида ГЭС қурилишига қаршилик қилмоқда. Шу боис улар намойишга чиқишган. Кеча Грузия ҳукумати намойишчиларни тарқатиш учун махсус кучларни ташлаган эди. Чеченлар уларга фаол қаршилик кўрсатди ва махсус кучлар ходимларини тошбўрон қилиб, уларнинг хизмат машиналарини ёқиб юборди.

Грузия ИИВ бошлиғи Георгий Гахария томонидан маълум қилинишича, фақат 90 фоиз аҳоли розилик берган тақдирда ГЭС қурилиши қайта бошланади. Ҳукумат аҳоли билан мулоқот қилишда давом этмоқда, аммо махсус кучларга қаршилик кўрсатган одамлар барибир жазоланиши вазир томонидан таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга Грузия ҳукумати лозим бўлганда қатъий чоралар кўрилишини таъкидлаган.

Охирги маълумотларга қараганда Панкисс дарасида рўй берган тўқнашувда 50 киши жароҳатланган ва уларнинг аксарияти ИИВ махсус кучлари ходимларидир. Бир нечта полиция автомобиллари ва ГЭС қурилишида ишлатилаётган экскаватор ёқиб юборилган.

Грузия президенти Саломе Зурабишвили Панкиссдаги вазиятни кузатиб бораётганини ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилди. Давлат раҳбари вазиятни юмшатишда иштирок этишини билдирган.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чеченлар Грузия махсус кучларини Панкисс дарасидан чиқариб юборди