Порошенко кейинги сайловларда президент лавозимини қайтиб олишни мўлжалламоқда

  • 23 апрель 2019, 06:00
  • 694
  • Дунё
  • Порошенко кейинги сайловларда президент лавозимини қайтиб олишни мўлжалламоқда
    Украинада 21 апрелда ўтган президент сайловларида президент курсисини актёр Владимир Зеленскийга бой берган Пётр Порошенко кейинги президент сайловларида иштирок этишни режалаштирмоқда.

    Порошенко бу ҳақида Киевдаги Банк кўчасида тарафдорлари ўтказган намойишда эълон қилди.

    “Мен сиёсатдан кетмаяпман. Биз яқин келажакдаёқ умумий ғалабамизни таъминлаш учун бирлашамиз. Биргаликда парламент сайловларида ғалаба қилиш учун борамиз ва кейинги президент сайловларидан кейин биргаликда Банк кўчасига қайтамиз”, деб айтган Порошенко.

    Намой иш иштирокчилари “бир йилдан кейин” дея ҳайқира бошлашган. Порошенко жилмайиб, “Бир йилдан кейин бўлса, бир йилдан кейин-да”, деб жавоб қилган.

    21 апрелдаги сайловлар натижаларига кўра Порошенко 25 фоиз овоз тўплаган, унинг рақиби Владимир Зеленский эса 73 фоиздан кўпроқ овоз билан ғалаба қозонган.

    Фикрлар

    » » Порошенко кейинги сайловларда президент лавозимини қайтиб олишни мўлжалламоқда