
Nur Otan партияси раиси Нурсултон Назарбоев Қосим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистон президентлигига номзод сифатида илгари суришни таклиф қилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
"Янги раҳбариятга халқнинг юксак ишончи бўлади. Партия раиси сифатида Қосим-Жомарт Тоқаев номзодини кўриб чиқиш учун таклиф этаман. Сенат раиси сифатида у парламентаризм тараққиётига катта ҳисса қўшди. У ўтган йиллар давомида менинг содиқ тарафдорим бўлиб келди", - деди Нурсултон Назарбоев Nur Otan’нинг навбатдан ташқари XIX қурултойида.
Қурултойда барча даражадаги депутатлар, сиёсий кенгаш аъзолари, партия фахрийлари, минтақавий филиаллар, бирламчи партия ташкилотлари вакиллари ва “Жас Отан” ёшлар қаноти фаоллари иштирок этмоқда.
Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг амалдаги президенти саналади. Апрель ойи бошларида давлат раҳбари 9 июнь куни мамлакатда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтиши ҳақида эълон қилди.
Нурсултон НазарбоевҚосим-Жомарт ТоқаевҚозоғистон президентлигиNur Otan партиясисиёсий кенгашпрезидентлик сайловлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг