21:43 / 23.04.2019
3 592

Трамп New York Times’дан тиз чўкиб узр сўрашини талаб қилди

Трамп New York Times’дан тиз чўкиб узр сўрашини талаб қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп The New York Times нашридан тиз чўкиб узр сўрашини талаб қилди. Бу ҳақда Трамп Twitter’да ёзган.

“Қизиқ, The New York Times 2016 йилги сайловлардан кейин узр сўраганидек иккинчи маротаба узр сўрармикан... Лекин бу сафар улар тиз чўкиб, ёлвориб кечирим сўрашларига тўғри келади – улар ҳақиқатан ҳам ҳалқ душманларидир!”, деб ёзган Оқ уй раҳбари.

Трамп айнан қайси мақола унда норозилик келтириб чиқарганига аниқлик киритмаган. Бироқ 22 апрель куни The New York Times’да шарҳловчи Пол Кругманнинг мақоласи чоп этилиб, унда шарҳловчи навбатдаги марта Трампни Россиянинг АҚШдаги президент сайловларига эҳтимолий аралашуви тергови ўтказилишига тўсқинлик қилишда, Республикачилар партиясини эса АҚШ қадриятларига ишонч йўқликда айблаган.

Трампнинг фикрича, Кругман “The New York Times каби ёлғон ва нотўғри қайдлари сабабли ҳар қандай ишончни йўқотган”.
Трамп АҚШдаги либерал ОАВни унга ва маъмурияти қарорларига нохолис муносабатда бўлишда айблаб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп New York Times’дан тиз чўкиб узр сўрашини талаб қилди