09:22 / 24.04.2019
3 763

Ким Чен Ин Россияга етиб келди ва рус нонини татиб кўришдан бош тортди

Ким Чен Ин Россияга етиб келди ва рус нонини татиб кўришдан бош тортди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Владимир Путин билан учрашгани Россияга етиб келди. Поезд маҳаллий вақт билан соат 10ларда Россия-Шимолий Корея чегарасини кесиб ўтган.

Шимолий Корея делегациясининг зирҳли поезди Приморе ўлкасидаги Хасан станциясига етиб келгач, Ким Чен Ин ва унинг ҳамроҳлари рус анъанасига кўра туз ва нон билан кутиб олинган.

Бироқ Шимолий Корея раҳбари ўзини кутиб олган рус қизлари қўлидан славян халқининг тўй тантаналарида тайёрланадиган нони - каравайдан татиб кўришни истамади.

Шундан кейин делегация вокзал биносига йўл олган. Ким Чен Ин Хасандан Владивостокка йўл олган, бу ерда 25 апрелда унинг Владимир Путин билан учрашуви бўлиб ўтади.

Путин Владивостокка 25 апрелда келади, эртасига эса Пекиндаги форумга йўл олади.

Ким Чен Ин эса Владивостокда 26 апрелгача қолиб, у учун муҳим бўлган бир неча, жумладан ўз вақтида бобоси Ким Ир Сен бўлган жойларга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Баъзи маълумотларга кўра, Шимолий Корея етакчиси Приморе океанариумида ва шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойларида ҳам бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин Россияга етиб келди ва рус нонини татиб кўришдан бош тортди