Америкалик Усман Бах қиёфани таниш тизимидаги хато туфайли Apple компаниясини судга берди ва ундан 1 млрд доллар товон пули талаб қилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz нашри Bloomberg'га таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Бах 2018 йил ноябрда Массачусетс, Нью-Жерси, Нью-Йорк ва Делавэр штатларидаги Apple Store магазинларида ўғирлик қилишда айбланиб ҳибсга олинган. Ҳибсга олиш учун берилган ордерда гумонланувчининг фотосурати бўлган. Даъвогарнинг айтишича, фотосуратда тасвирланган шахс унга ўхшамайди.
Бахнинг таъкидлашича, унга қўйилган айбловлардан бири – 2018 йил 31 майда Бостондаги магазинда ўғирлик содир этилган вақтда — у Манхэттенда битирув кечасида бўлган.
Бах шунингдек, илгари фотосурати ёпиштирилмаган ўқув гувономасини йўқотиб қўйганини айтган. Полициянинг тахминига кўра, ҳақиқий ўғри бу ҳужжатларни топиб олган ва Apple Store’да идентификациялаш чоғида ундаги маълумотлардан фойдаланган бўлиши мумкин. Даъвода кўрсатилишича, компания хавфсизлик хизмати магазинлардаги қиёфани таниш тизими эслаб қолган шахс билан Бахнинг маълумотларини бирлаштириб юборган.
Бахнинг адвокати Apple компаниясидан видеокузатув камералари орқали ўғирлик ёзиб олинган ёзувларни кўрсатишни сўраган, аммо компаниядагилар бундай ёзувлар йўқлигини маълум қилишган.
Бахга нисбатан айбловлар учта штатда олиб ташланган, аммо Нью-Жерсида ҳозирча иш ёпилмаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди