00:08 / 25.04.2019
3 747

Қозоғистон президенти лавозими учун курашга аёл номзод қўшилди

Қозоғистон президенти лавозими учун курашга аёл номзод қўшилди
Қозоғистон парламенти депутати, 58 ёшли Дания Еспаева мамлакат президенти сайловларида иштирок этишини маълум қилди. Шу тариқа сайловларда иштирок этиш истагини ҳозирча 4 киши билдирди.

Еспаева номзоди “Ақ жол” партияси қурултойи иштирокчилари томонидан илгари сурилган. Депутат сайловолди нутқида аёл тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва давлат идораларида коррупцияга барҳам беришга ваъда берган.

“Фикримча, мен аёл, она сифатида бу муаммони атрофлича ўрганиб, реал, тўғри ечимлар топа оламан”, деб айтган Еспаева.

Қозоғистоннинг навбатдан ташқари президент сайловлари 9 июнда бўлиб ўтади. 23 апрелда ҳукмрон “Нур Отан” партиясидан президент сайловларида иштирок этиш учун амалдаги президент Қосим-Жомарт Тоқаев номзоди таклиф қилинганди.

Бундан ташқари, сайловларда иштирок этишга Қозоғистон касаба уюшмалари федерацияси вакили Амангелди Таспихов ва “Улы Дала кырандары” ҳаракатидан Садибек Тугел ариза топширган.

Номзодлар таклиф қилиниши жараёни 28 апрелгача давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон президенти лавозими учун курашга аёл номзод қўшилди